Швецариянинг Coop супермаркети тармоқлари вакили яқин кунларда фирманинг еттита дўконида қўнғизлардан тайёрланган бургер ва котлетлар сотилиши йўлга қўйилишини маълум қилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Қўнғизлардан тайёрланган икки котлетнинг нархи 9,25 долларни ташкил этади.
Coop вакиллари Essento Insect Burgers нинг янги маҳсулоти “ўта тўйимли” эканлигини маълум қилишди. Котлет таркибига қўнғиздан ташқари гуруч, сабзи ва турли зираворлар қўшилади. Мазкур маҳсулот август ойининг охирига қадар савдога чиқарилиши кўзда тутилган.
“Қурт-қумурсқадан тайёрланган таомларини сотиш имкониятлари кенгдир. У замонавий парҳез учун идеал даражадаги қўшимча бўла олади”, деди супермаркет тармоғи вакили.
Coop маъмурияти йилнинг охирига қадар қурт-қумурсқадан тайёрланган маҳсулотлар сонини оширишга ваъда берди.






