1

ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ РОССИЯДА ЙИҒИН ЎТКАЗАДИ

СПОРТ 21.08.2017, 16:29
Теглар: Футбол
ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ РОССИЯДА ЙИҒИН ЎТКАЗАДИ

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 24-31 август кунлари Россияда бир ҳафталик йиғин ўтказади. Ўқув-машғулот йиғини Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтади.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз йиғин доирасида Россиянинг "Виз-Синара" ва "Зик-Урфу" жамоаларига қарши назорат ўйинлари ўтказилади. Терма жамоамиз делегацияси Россияга 24 августда учиб кетади.

Назорат ўйинлари
25.08.2017
"Виз-Синара" - Ўзбекистон

26.08.2017
"Виз-Синара" - Ўзбекистон

29.08.2017
"Зик-Урфу" - Ўзбекистон

30.08.2017
"Зик-Урфу" - Ўзбекистон

Бўлажак йиғин Ўзбекистон футзал термаси учун Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтадиган 2017 йилги Осиё ўйинлари ва футзал бўйича 2018 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Маълумот учун, Ашхободдаги Осиё ўйинлари шу йилнинг 17–27 сентябрь кунлари ўтказилади.

Шу ўринда терма жамоамиз Екатеринбургда назорат ўйинлари ўтказадиган клублар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

"Виз-Синара"

Екатеринбург шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган "Виз-Синара" Россиянинг машҳур клубларидан бири ҳисобланади. Клуб 1992 йилда ташкил топган. Бугунги кунда Россия Суперлигасида иштирок этади. Жами 11 маротаба мавсумни совринли ўринларда якунлаган, 2008-2009 ва 2009-2010 йилги мавсумларда Россия чемпиони бўлган. Шунингдек, "Виз-Синара" 2007-2008 йилги мавсумда футзал бўйича УЕФА кубоги финалида Испаниянинг "Эль-Посо" жамоасини мағлуб этиб бош совринни қўлга киритган. Шунингдек, 2007 йил Россия кубоги, 1998 йилда Олий лига кубогини қўлга киритган.

"Виз-Синара" ўзининг академияси билан ҳам машҳур ҳисобланади. "Зик-Урфу" эса Россия Олий лигасида иштирок этади, жамоа Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилмоқда.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1