АсосийJamiyat

​БУГУН «ОЗОД ЮРТ ТЎЛҚИНЛАРИ» Х АНЪАНАВИЙ МЕДИА-ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТАДИ

'​БУГУН «ОЗОД ЮРТ ТЎЛҚИНЛАРИ» Х АНЪАНАВИЙ МЕДИА-ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТАДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзEОАВМА) томонидан жорий йилнинг 22 август куни соат 19.00да пойтахтимизда «Cити Палаcэ» меҳмонхонасида нодавлат телерадиостанциялар ижодий гуруҳлари ўртасида «Озод юрт тўлқинлари» Х анъанавий медиа фестивалини ўтказади.


ЎзEОАВМА Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг молиявий кўмагида ҳар йили нодавлат электрон ОАВ журналист ва техник ходимларини қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришга қаратилган Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан «Журналистлар баҳори» анъанавий танлови, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги кунига бағишланган «Озод юрт тўлқинлари» медиа-фестивали ҳамда Ижтимоий телерадиороликлар миллий фестивалларини ўтказиб келмоқда.
Жорий йилда ҳам ушбу анъанани давом эттирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, «Тараққиёт стратегияси» маркази, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда «Озод юрт тўлқинлари» Х медиа-фестивали ўтказилади.
Медиа фестиваль Ўзбекистонда нодавлат телерадиоэшиттирувчиларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, журналистларнинг демократик қадриятларга мос келадиган, жамиятнинг сиёсий ҳамда маънавий ва маърифий ривожланишига туртки бўладиган телевизион ва радио дастурларни тайёрлашда фаоллигини оширишга қаратилган.
Фестиваль доирасида номзодлар ўз ишларини қуйидаги беш номнация бўйича топширишди:
- «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган энг яхши телерадиолойиҳа”
- «2017 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да белгиланган вазифалар ижросини энг фаол ёритган телерадиостанция”.
- «Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш жараёнларини ёритишга бағишланган энг яхши телерадиодастур».
- «Аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда коррупсияга қарши курашни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши телерадиомаҳсулот».
- «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда мамлакатда миллатлараро тотувликни таъминлашга қаратилган энг яхши дастур».
Жорий йилда танловга мамлакатимизда фаолият юритаётган нодавлат телерадиостанцияларнинг ижодкор ходимлари томонидан 350га яқин ишлар топширилган.
Фестивальнинг ҳайъат аъзолари давлат муассасалари, жамоат ташкилотлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари мутахассисларидан ташкил топган.
Эслатиб ўтамиз, танлов ғолиблари «Озод юрт тўлқинлари» статуэткаси, махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

    Бошқа янгиликлар