Sevimli

Криштиану Роналду: Адолатсизлик мени ҳеч қачон синрида олмайди

СПОРТ 23.08.2017, 10:25
Теглар: Футбол
Криштиану Роналду: Адолатсизлик мени ҳеч қачон синрида олмайди

“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания Арбитраж судининг 5 учрашувдан иборат дисквалификацияни ўз кучида қолдиргани борасидаги қарорига муносабат билдириб ўтди.

“Яна бир нотўғри қарор. Адолатсизлик ҳеч қачон мени йиқита олмайди. Ҳар доимгидек мен янада кучлироқ бўлиб ортга қайтаман.

Мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтмоқчиман”, – деб ёзган Роналду ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли ҳужумчи Испания Суперкубогининг «Барселона»га қарши биринчи учрашувида (3:1) четлатилгани учун бош ҳакам Рикардо Бенгоэчеани туртиб юборган ва шу жазога лойиқ кўрилганди.

Шарҳлар

Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
“ПСЖ” Мбапппе учун қанча маош бериши очиқланди

15.10.2021, 11:47

Франциянинг “ПСЖ” клуби ҳужумчи Килиан Мбаппе билан янги шартнома имзолашдан умидвор.  АС хабар тарқатишича, парижликлар Мбаппега йилига 50 миллион евро маош беришга тайёр. Ўз навбатида...