1

ФАРҒОНАДА УЧ ЙИГИТ ОҒИР ЖИНОЯТГА ҚЎЛ УРДИ

ЖИНОЯТ 23.08.2017, 09:58
ФАРҒОНАДА УЧ ЙИГИТ ОҒИР ЖИНОЯТГА ҚЎЛ УРДИ

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида 3 нафар йигит, айни кучга тўлганида, жамиятга нафи тегиши ўрнига ҳеч қаерда ишламасдан, билакдаги кучларини безорилик, ўғирлик, босқинчилик каби жиноятлар кўчасига сарфлашни ўзларига касб қилиб олишади.

Аянчлиси, уларнинг сайёқ юришлари оқибатидаги жиноятларининг сўнгиси қотиллик бўлди, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Учовлон Учкўприк тумани Яккамулла қишлоғидаги хонадонларнинг бирига ярим тунда девордан ошиб кириб, ётоқхонадаги темир сейфни очмоқчи бўлганларида хонадон эгаси уйғониб қолиб, уларга қаршилик кўрсатган. Жиноятчилар хонадон эгаси ва унинг турмуш ўртоғининг турли жойларига пичоқ билан тан жароҳати етказиб, ҳеч нарса олмай воқеа жойидан яширинганлар. Эр-хотинлар оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.
Ҳамкорликда олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида жиноятчиларнинг шахси аниқланиб, қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1