my5
all

«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини тайёрлашда барчани фаолликка чорлашди

ЖАМИЯТ 20.11.2013, 18:48
2721
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини тайёрлашда барчани фаолликка чорлашди
2013-2020 йилларда Ўзбекистонда телекоммуникация технологиялари, алоқа инфраструктураси ва тармоғини ривожлантириш дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. 

Ахборот-коммуникация технологияларининг бир гуруҳ мутахассисларидан ташкил топган Ишчи гуруҳ аъзолари бир қатор мамлакатларнинг электрон ҳукуматни жорий қилиш бўйича қонунчилигини, жумладан Жанубий Кореянинг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонуни, шунингдек, Россия федерацияси, Белоруссия, Болгария, АҚШ каби мамлакатларнинг бу йўналишдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини яқиндан ўрганиб чиқишди. Мазкур Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан кўзланган асосий мақсад давлат бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини янада таъминлаш, фуқаролар билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи электрон ҳукумат тизимини жорий қилинишини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини оширишдан иборат. Uforumнинг форумлар майдончасида ташкил этилган махсус бўлимда Қонун лойиҳаси билан танишиб чиқиш, унга нисбатан фуқаролар фикр-мулоҳазасини ўрганиш имкони мавжуд. Фикр-мулоҳаза, таклифлар, шунингдек [url=mailto:f.ibragimov@ccitt.uz]f.ibragimov@ccitt.uz электрон манзилига ҳам юборилиши мумкин. Қўмита барча қизиқувчиларни мазкур Қонун лойиҳасини тайёрлаш ва муҳокама жараёнида фаолликка чорлайди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42