Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси кўрсатувлари жонли эфирда чиқиши тўхтагани ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади.
Бу ҳақда "Дарё" хабар бермоқда.
Бир қатор нашрларда Ўзбекистон телевидениесида кўрсатувларнинг жонли эфирга чиқиши тўхтатилгани, хусусан, Халқаро пресс-клуб анжуманлари «Ўзбекистон 24» ва бошқа телеканалларда тўғридан-тўғри эфирда узатилмайдиган бўлгани ҳақида хабарлар берилган эди. Бундан ташқари, «Ўзбекистон» телеканалидаги Қуддус Аъзам муаллифлигидани «Муносабат» кўрсатуви ҳам жонли эфирдан олингани айтилган эди.
"Ёшлар" телеканалидаги манбанинг маълум қилишича, каналнинг «Давр мавзуси» кўрсатуви 22 август куни илк бор тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилган. «Ўзбекистон 24» телеканалидаги манбанинг сўзларига кўра, янгиликлар дастурлари, интервьюларнинг жонли эфирдаги намойиши давом этмоқда. Хусусан, 23 август куни тўғридан-тўғри эфирда сенатор Алишер Курманов билан уюштирилган.
"Ўзбекистон" телеканалидаги манбанинг маълум қилишича, жонли эфирдаги кўрсатувлар намойиши вақтинча — эфир байрам дастурлари билан тўлиб кетгани муносабати билан тўхтатилган. Сентябрь ойида шу кунгача жонли эфирда чиққан кўрсатувлар тўғридан-тўғри эфирга қайтади.






