1

​БАЙРАМ КУНЛАРИ ТОШКЕНТГА КИРИШ ЧЕКЛАНИШИ МУМКИН

ЖАМИЯТ 24.08.2017, 10:31
Теглар: Мустақиллик-26 йил
​БАЙРАМ КУНЛАРИ ТОШКЕНТГА КИРИШ ЧЕКЛАНИШИ МУМКИН

Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳамедов «Тозалаш-антитеррор» тадбирлари тўғрисида сўзлаб берди, деб ёзади "Газетa.uz".

Даврон Назармуҳаммедовнинг айтишича, Ўзбекистон Мустақиллик куни (1 сентябрь) арафасида ва байрам кунлари пойтахтга кириб келаётган транспорт воситалари қатнови бироз чекланиши мумкин.

Унинг қайд этишича, байрам муносабати билан пойтахтимизда хавфсизликни янада кучайтириш мақсадида транспорт воситалари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан жиддий текширувдан ўтказилмоқда.

«Тозалаш-антитеррор» тадбирлари доирасида кўп қаватли уйлар, ҳовлилар, корхона ва ташкилот, меҳмонхона, муассаса, кафе-бар ва ресторанлар, савдо ва хизмат кўрстувчи объектлар, қурилиши тугалланмаган жойлар, гаражлар ва ҳоказолар ўрганиб чиқилди. Шу аснода қарийб 10 минг ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Айбдорларнинг тегишли тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

Шубҳа уйғотганлиги ёки ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун 16 мингга яқин шахс ички ишлар органларига олиб келинди. Улар билан тегишли тартибда иш олиб борилмоқда.

Тадбир давомида жами 660 нафар ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахс аниқланиб, профилактик ҳисобга олинди. 454 нафар жиноят содир этиб қидирувда юрган шахслар ушланди. Текширувлар давомида 10 қурол, 4 ўқ-дори, 5 диний экстремистик оқимларга мансуб адабиёт ва варақа олинди. Жиноятчи шахслардан 126 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда олинди. Блок постлар ва чегара масканларида барча автоулов ҳамда поездлар текширувдан ўтказилаётир. Аниқланган қонунга зид ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Паспорт-виза қоидаларини бузган 3 мингга яқин шахс жавобгарликка тортилди. Ўзбекистон ҳудудида бўлиш қоидаларини бузган 13 нафар хориж фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс мамлакатдан чиқариб юборилди.

Шарҳлар

ТАТЬЯНА КАРИМОВА ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ВАСИЯТИНИ ХАЛҚҚА ЕТКАЗДИ(АУДИО)

31.08.2017, 16:17

Бугун, 31 август куни Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳи олдида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали очилди. Мазкур маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ислом...
​БУНДАН 26 ЙИЛ МУҚАДДАМ ИСЛОМ КАРИМОВ 1-СЕНТЯБРНИ "МУСТАҚИЛЛИК КУНИ" ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛГАН ЭДИ(ВИДЕО)

31.08.2017, 15:32

Ислом Каримов фонди Ўзбекистон аҳлини Мустақиллик байрами билан муборакбод этди ва ўтган йилларнинг қисқа солномаси акс этган видеоролик билан бўлишди. "Ўзбекистон аҳлини Ватанимиз мустақиллигининг 26-йиллиги...
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ЁД ЭТИШ ТАДБИРИДА ИШТИРОК ЭТДИ

31.08.2017, 12:44

Бугун, 31 август куни қатағон қурбонлари куни муносабати билан "Шаҳидлар хотираси" мажмуида халқимиз озодлиги ва мустақиллиги йўлида қурбон бўлган марҳумларни ёд этиш маросими ўтказилди, деб...
​ТОШКЕНТДА ИСЛОМ КАРИМОВ ҲАЙКАЛИ ОЧИЛДИ(ФОТО)

31.08.2017, 12:31

Бугун,31 август куни Тошкентдаги Оқсарой қароргоҳи олдида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали очилди.Бу ҳақда "Газета.uz" хабар бермоқда.Ҳайкалнинг очилиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев, Ислом...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1