2017 йилнинг 20 август куни тахминан соат 00:10 ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, Аманова Нигора Темиркуловна, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 10-8 хонадонда фоҳишахона сақлаб, 100.000 сўм пул эвазига фуқаро «К» ва «Ш» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






