28

​ТОШКЕНТДА 27 ЁШЛИ ЙИГИТ ТЕХНИКА ДЎКОНИДАН ҚАРИЙБ 10 МИЛЛИОН СЎМЛИК ТЕЛЕФОНЛАРНИ ЎҒИРЛАБ КЕТДИ

ЖИНОЯТ 24.08.2017, 16:23
2273
​ТОШКЕНТДА 27 ЁШЛИ ЙИГИТ ТЕХНИКА ДЎКОНИДАН ҚАРИЙБ 10 МИЛЛИОН СЎМЛИК ТЕЛЕФОНЛАРНИ ЎҒИРЛАБ КЕТДИ

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида номаълум шахс А.Навоий кўчаси 44-уйда жойлашган “Grand Mobile Set” МЧЖга қарашли дўконга калит танлаш йўли билан кириб, у ердан катта кўп сонли мобил телефон аппаратларини ўғирлаб кетган.

Яъни, Тошкент вилояти Зангиота тумани Бешракат маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган А.Ғ.га тегишли умумий қиймати 9.200.000 сўмлик 13 дона “Самсунг”, 2 дона “I Phone”, 1 дона “Xiomi”, 2 дона “Нtс”, 8 дона “Нокия”, 2 дона “Seria”, 5 дона “Blekberriy” русумли мобил телефонларини ўғирлаб кетган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида Мазкур жиноятни Шайхонтоҳур туманида яшовчи, ишламайдиган, муқаддам судланган, 1990 йилда туғилган Ш.Б содир этганлиги аниқланиб ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° небольшая облачность
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19