АсосийJamiyat

​ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ИККИНЧИ ЯКШАНБАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ СИФАТИДА НИШОНЛАНАДИ

'​ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ИККИНЧИ ЯКШАНБАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ СИФАТИДА НИШОНЛАНАДИ'ning rasmi

2017 йил 24 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотлар,оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди, дебёзади ЎзА.

Мажлисда сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб декабрь ойининг иккинчи якшанбасини белгилашни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини кўриб чиқдилар.

Сенаторлар қишлоқ хўжалигида чуқур иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш натижасида аграр тармоқнинг бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган янги тизими шаклланганлигини қайд этдилар. Ҳозирги вақтда 3,6 миллион ходим ва хизматчи аграр тармоқда фаолият кўрсатмоқда. Қишлоқ хўжалигининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 17,2 фоизни, йиллик ўсиш 6-7 фоизни ташкил этмоқда.

Бундай натижаларга эришишда тармоқнинг барча ходимлари ва хизматчилари – фермерлар, деҳқонлар, механизаторлар, пиллачи ва чорвадорлар, қишлоқдаги тадбиркорлар, аграр секторда фаолият кўрсатаётган мутахассис ҳамда олимларнинг роли катта.

Сенаторларнинг фикрича, “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қабул қилиниши қишлоқ меҳнаткашлари жонбозлигининг, давлат мустақиллигини мустаҳкамлашга, мамлакат гуллаб-яшнашига улар қўшаётган ҳиссасининг эътироф этилишидир. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Бошқа янгиликлар