Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ёши катта ва кекса фуқароларга нисбатан содир этилган ўғрилик ва фирибгарлик жиноятлари кўпайганлиги сабаб ҳодиса жойлари яқинидаги видеокузатув камерасига тушган бир қатор шахсларни қидирмоқда.
"Дарё"нинг ёзишича, улар орасида ёши 35—40 ларда, бўйи 170—175 сантиметр бўлган, сочлари қора, сийрак, олд тараф сочи тўкилган, ўрта гавдали, ўзбек ва рус тилларида яхши сўзлаша оладиган шахс ҳам бор. ИИББ хабарида алоҳида қайд этилишича, бу шахс «кийинишидан вилоятликларга ўхшайди».

ИИББ ахборотида вилоятлик шахслар кийинишида қандай ўзига хосликлар борлигига аниқлик киритилмаган.






