1

РЎЗИҚУЛ БЕРДИЕВ ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИГА КЎРА ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

СПОРТ 25.08.2017, 20:20
Теглар: Футбол
РЎЗИҚУЛ БЕРДИЕВ ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИГА КЎРА ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан бир қатор соҳа ходимлари Президент Шавкат Мирзиёев фармонига кўра фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирланди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Улар орасида Ўзбекистонда 2016 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган “Насаф” футбол клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳам бор. 45 ёшли мутахассис “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланди.

Маълумот учун, Рўзиқул Бердиев 2008–2011 йилларда “Насаф” мураббийлар штабида ассистент, 2012 йилдан буён эса бош мураббий лавозимида ишлаб келмоқда. Рўзиқул Бердиев Қарши клуби ишлаб келаётганидан буён жамоа бир марта мамлакат вице-чемпиони (2011), 6 карра бронза медали соҳиби (2009, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016), Ўзбекистон Кубоги (2015) ва Суперкубоги (2016) ғолиби ҳамда ОФК Кубоги (2011) соҳиби бўлган.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1