1

ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ҚИРҒИЗИСТОННИ МАҒЛУБИЯТГА УЧРАТДИ

СПОРТ 25.08.2017, 23:17
Теглар: Футбол
ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ҚИРҒИЗИСТОННИ МАҒЛУБИЯТГА УЧРАТДИ

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи сўнгги икки ўйинидан олдин бугун, 25 август куни Қирғизистонга қарши назорат учрашуви ўтказди.

“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган беллашувда Самвел Бабаян шогирдлари 5:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Сардор Рашидов ҳисобни очган бўлса, 43-дақиқада Игорь Сергеев ҳисобни оширди.

Иккинчи бўлим якунида Ўзбекистон термаси яна учта гол киритди. 84-дақиқага келиб Сардор Мирзаев ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда эса Жалолиддин Машарипов ва Александр Гейнрих биттадан гол урди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи доирасида 31 август куни сафарда Хитой термасига қарши, 5 сентябрь куни эса Тошкентда Жанубий Корея термасига қарши баҳс олиб боради.

Назорат учрашуви
“Бунёдкор” стадиони
25 август, жума

Ўзбекистон – Қирғизистон 5:0

Голлар: Сардор Рашидов (9), Игорь Сергеев (43), Сардор Мирзаев (84), Жалолиддин Машарипов (90+2), Александр Гейнрих (90+4)

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1