Кеча,25 август куни “Истиқлол” санъат саройида 20 нафар ёш ижрочилар, раққоса ва созандалар “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланди. “Ниҳол” ёшларга қандай имтиёзлар беради?
“Ниҳол” мукофоти соҳиблари ўз йўналишлари бўйича олий ўқув юртига имтиҳон ва тест синовларисиз давлат гранти асосида ўқишга кириш имконияти, «Ниҳол»нинг махсус статуэткаси ва энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баробари миқдорида пул мукофотига сазовор бўлади.