1

​АНДИЖОНДА ЯНГИ КЎЧА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ(ФОТО)

ЖАМИЯТ 28.08.2017, 11:53
Теглар: Мустақиллик-26 йил
​АНДИЖОНДА  ЯНГИ КЎЧА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ(ФОТО)

Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида Андижон шаҳрининг Бобуршоҳ ва Иргаш Ашуров кўчаларини боғловчи “Мангулик” кўчаси очилди, деб хабар беради Андижон вилоят ҳокимлиги расмий сайти.


Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди. Барчани Мустақиллик шодиёнаси билан қутлаб, юртимизда амалага оширилаётган бунёдкорлик ишларининг кўлами янада кенгайши ва бу халқимизнинг нурли келажагини таъминлашини айтиб ўтди. Шунингдек, байрам арафасида вилоятимизда 126 та катта-кичик объектлар фойдаланишга топширилишини мамнуният билан таъкидлади.

Тантана давомида мазкур кўча қурилишини амалга ошириган “Самандар шижоати” масъулияти чекланган жамиятининг ишчиларига миннатдорчилик билдрилди.

- Кенглиги 32, узунлиги 700 метрдан зиёд бўлган ушбу кўча 60 кунда таъмирланиб, фойдаланишга топширилди,-дейди МЧЖ раҳбари Самандар Сайфутдинов.-Йўл бўйларига пиёдалар йўлакчаси, майсалар ва гуллар ўтқазилди. Тежамкор ва узоқни ёритувчи чироқлар ўрнатилди. Бу юмушларга 2 миллиард 8 миллион сўм маблағ сарфланди.

Бунёдкорлик байрамида Андижон санъат коллежининг оркестр жамоаси ва истеъдодли ёш санъаткорлар куй ва қўшиқлари билан барчани даврага чорладилар.

Шарҳлар

ТАТЬЯНА КАРИМОВА ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ВАСИЯТИНИ ХАЛҚҚА ЕТКАЗДИ(АУДИО)

31.08.2017, 16:17

Бугун, 31 август куни Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳи олдида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали очилди. Мазкур маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ислом...
​БУНДАН 26 ЙИЛ МУҚАДДАМ ИСЛОМ КАРИМОВ 1-СЕНТЯБРНИ "МУСТАҚИЛЛИК КУНИ" ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛГАН ЭДИ(ВИДЕО)

31.08.2017, 15:32

Ислом Каримов фонди Ўзбекистон аҳлини Мустақиллик байрами билан муборакбод этди ва ўтган йилларнинг қисқа солномаси акс этган видеоролик билан бўлишди. "Ўзбекистон аҳлини Ватанимиз мустақиллигининг 26-йиллиги...
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ЁД ЭТИШ ТАДБИРИДА ИШТИРОК ЭТДИ

31.08.2017, 12:44

Бугун, 31 август куни қатағон қурбонлари куни муносабати билан "Шаҳидлар хотираси" мажмуида халқимиз озодлиги ва мустақиллиги йўлида қурбон бўлган марҳумларни ёд этиш маросими ўтказилди, деб...
​ТОШКЕНТДА ИСЛОМ КАРИМОВ ҲАЙКАЛИ ОЧИЛДИ(ФОТО)

31.08.2017, 12:31

Бугун,31 август куни Тошкентдаги Оқсарой қароргоҳи олдида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали очилди.Бу ҳақда "Газета.uz" хабар бермоқда.Ҳайкалнинг очилиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев, Ислом...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1