Маълумки, 31 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Хитой терма жамоасига қарши сафарда майдонга тушади. Ушбу ўйин тўғридан-тўғри мундиал йўлланмасини қўлга киритиш йўлида ўзининг долзарблиги билан аҳамиятли саналади.
31 август куни соат 16:00 дан Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллик байрамига бағишланган тадбир бошланади. Хитой – Ўзбекистон ўйини эса Тошкент вақти билан соат 17:00 га белгиланган.
Терма жамоалар ўртасидаги учрашув "Спорт" телеканали орқали ёзиб олинган ҳолда, байрам тантаналари тугаши билан (соат 18:30 ларда) эфирга узатилиши режалаштирилган, деб ёзади Ўзбекистон 24 телеканали расмий сайти.
Эслатиб ўтиш керак, эфир вақтига ўзгартиришлар ҳам киритилиши мумкин.
28.08.2017 16:16
ХИТОЙ – ЎЗБЕКИСТОН ЎЙИНИ ЖОНЛИ НАМОЙИШ ЭТИЛМАСЛИГИ МАЪЛУМ БЎЛДИ
