1

МАХСУС ҚИДИРУВДАГИ ЖИНОЯТЧИ ҚОЗОҒИСТОНДА УШЛАНДИ

ЖИНОЯТ 29.08.2017, 09:57
МАХСУС ҚИДИРУВДАГИ ЖИНОЯТЧИ ҚОЗОҒИСТОНДА УШЛАНДИ

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра махсус қидирувдаги жиноятчи Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида қўлга олинган.

Хабарда айтилишича, Олтинкўл туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган «Қидирув» ва «Тозалаш-Антитеррор» тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасининг 1-қисми, 244-1-моддасининг 3-қисми ва 244-2-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, терговдан яширинганлиги учун 05.02.2017 йилдан қидирувда бўлган, Олтинкўл тумани Мадиярчек махалласида яшаган, 1969 йилда туғилган Ю.З.нинг Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳридан келтирилиши таъминланди.

Унга нисбатан «Қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1