Ўзбекистон Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари – Президент матбуот хизмати раҳбари Асаджон Хўжаев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда "Дарё" хабар бермоқда.
Асаджон Хўжаев (1970 йилда туғилган) Ўзбекистон Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари – Президент матбуот хизмати раҳбари этиб тайинлангани 2017 йил март ойида маълум бўлган эди. Бунгача Хўжаев Интеллектуал мулк қўмитаси бош директори, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори ўринбосари, «Ўзбекистон почтаси» компанияси бош директори биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи Бобур Алихонов ҳам эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.






