АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 10 ойда 31 минг тонна балиқ овланди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида республикамизда балиқчилик тармоғини ривожлантиришда интенсив технологияларнинг тутган ўрни, унинг самарадорлиги ҳамда амалиётга кенг тадбиқ этиш масалларига бағишланган илмий-амалий кўргазмали семинар бўлиб ўтди. 

Минтақавий балиқ питомнигида ташкил этилган мазкур семинарда барча вилоятлардан келган ташаббускор балиқчилик хўжаликларининг раҳбарлари, мазкур тармоқни ривожлантиришга масъул этиб белгиланган давлат солиқ хизмати органлари ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий тузилмалари ходимлари иштирок этди. 

Балиқчилик тармоғини ривожлантириш борасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинаётган дастурларнинг ўз вақтидаги ижроси натижасида 2006 йилда 5,8 минг тонна балиқ овланган бўлса, 2012 йилда бу кўрсатгич 25,8 минг тоннани ташкил этиб, ўсиш суратлари 4,5 баробар етган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи И.Бекмирзаев [url=http://www.soliq.uz/uz/]маълум қилди.

Жорий йилда 35,3 минг тонна балиқ овлаш режалаштирилган бўлса, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 1 ноябрь ҳолатига 31 минг тонна балиқ овланиб, ҳалқимиз дастурхонига етказиб берилди. 

Хусусан, етиштирилган балиқ маҳсулотларининг 20,4 минг тоннаси ёки 66 фоизи интенсив усулдаги сунъий сув ҳавзалари ҳисобига тўғри келади. Бу интенсив усулдан фойдаланиш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,5 минг тоннага ёки 1,6 баробарга ошганлигини кўрсатади. 

Семинарда мутахассислар томонидан иштирокчиларга Минтақавий балиқ питомнигида интенсив технологиялар асосида етиштирилаётган балиқлар ва уларнинг турлари шунингдек, садок (қафас) усулининг афзалликлари бўйича тушунтиришлар берилди. 

    Бошқа янгиликлар