АсосийJamiyat

ИЛК МАРОТАБА НОТАРИУСЛАР ЛАВОЗИМИГА ОНЛАЙН ТАНЛОВ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

'ИЛК МАРОТАБА НОТАРИУСЛАР ЛАВОЗИМИГА ОНЛАЙН ТАНЛОВ БЎЛИБ ЎТМОҚДА 'ning rasmi

Адлия вазирлиги томонидан янгича тамойил ва ёндашув асосида илк маротаба нотариуслар лавозимига танлов бўлиб ўтмоқда.

Танлов замонавий талабларга мос равишда очиқ ва шаффоф тарзда Олий малака комиссияси ҳамда жамоат назорати остида ўтказилмоқда. Барчага танлов жараёнини онлайн тарзда кузатиб туриш имконияти берилмоқда. Бу жараёнда самарали жаҳон андозаларидан келиб чиқиб жамоат назорат механизмлари кенг қўлланилиши кўзда тутилган.

Шу мақсадда, Адлия вазирлиги Facebook ижтимойи тармоғида “Адлия билан мулоқот” (Диалог с юстицией) гуруҳи ҳам яратилиб, аҳолининг бу соҳадаги мурожаатлари, таклифлари ва эътирозлари бўйича ишлашнинг янги тизими йўлга қўйилди.

Ушбу гуруҳ орқали кенг жамоатчилик ва мутахассислар билан самарали ҳамкорлик қилишни кутиб қоламиз ва ушбу ҳамкорлик фаолиятимизда мавжуд камчиликларни аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этишда, шунингдек, давлат хизматларининг сифатини яхшилашга ёрдам беришига умид қиламиз.

    Бошқа янгиликлар