АсосийJamiyat

​6 СЕНТЯБРЬ КУНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУЗАТИЛАДИ?

'​6 СЕНТЯБРЬ КУНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУЗАТИЛАДИ?'ning rasmi

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 6 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсиб, ғарбга томон ўз йўналишини ўзгартиради. Кечаси 18-20, кундузи 32-34 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 16-21, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, ғарбга томон ўз йўналишини ўзгартиради. Кечаси 15-20, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, ғарбга томон ўз йўналишини ўзгартиради. Кечаси 17-22, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, ғарбга томон ўз йўналишини ўзгартиради. Кечаси 15-20, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, ғарбга томон ўз йўналишини ўзгартиради. Кечаси 12-17, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар