Самарқанд вилояти ҳокими қарори билан Алимджон Алиходжаев Қўшработ тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ҳокимликнинг расмий сайти хабар берди.
Халқ депутатлари Қўшработ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Джураев маъруза қилди. Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Унда Алимджон Алиходжаев ўз аризасига биноан ҳоким вазифасидан озод этилиб, вилоят ҳокими тавсиясига кўра, Аъзамхон Бахрамов туманга ҳоким этиб тасдиқланди.






