АсосийJamiyat

ТОМОРҚАДА ҚУРОЛ ВА ЎҚ-ДОРИЛАРНИНГ ЯШИРИН РАВИШДА САҚЛАНАЁТГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ

'ТОМОРҚАДА ҚУРОЛ ВА ЎҚ-ДОРИЛАРНИНГ ЯШИРИН РАВИШДА САҚЛАНАЁТГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ'ning rasmi

Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Хатирчи туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида қурол ва ўқ-дориларнинг яширин равишда сақланаётганлиги фош этилди.

Хабарда айтилишича, фуқаро Т.Ёрқуловнинг хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ҳовлидаги томорқага 1 дона ўқ-отар ов қуроли, 2 дона гильза, 7 дона қўлбола усулда тайёрланган патрон, 50 гр. сочма дроб ва бошқа мосламалар полиэтилен қопга солинган ҳолда кўмиб қўйилганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Респбуликаси Жиноят кодексининг 248 моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суд хукмига биноан ашёвий даллиллар давлат эгалигига ўтказилди. Фуқарога нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар