АсосийJamiyat

​АБДУЛАЗИЗ КОМИЛОВ “HUMAN RIGHTS WATCH” ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШДИ

'​АБДУЛАЗИЗ КОМИЛОВ “HUMAN RIGHTS WATCH” ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШДИ'ning rasmi

2017 йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов “Human Rights Watch” халқаро нодавлат ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бўлим бошлиғи Ҳю Уилямсон ва Марказий Осиё бўйича офис раҳбари Стивен Свердлов таркибидаги делегациясини қабул қилди.

Суҳбат чоғида иккитомонлама алоқаларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси чуқур ислоҳотларнинг яхлит дастури сифатида Ўзбекистон ва “Human Rights Watch” ўртасидаги конструктив ва ўзаро ҳурматга асосланган ҳамкорлик учун янги имкониятларни очиши қайд этилди.

Ташкилот вакиллари ўзларининг Тошкент шаҳрида ўтказилган кўпсонли давлат ва нодавлат тузилмасидаги учрашувлардан олган таассуротлар тўғрисида сўзлаб беришди.

Суҳбат давомида икки томон алоқаларидаги маълум муддат тўхталишдан сўнг шаклланаётган ҳамкорликнинг кун тартибига доир бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар