2017 йилнинг 4 сентябрь куни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказидан 3 ёшли қизчанинг қўли электр гўшт қиймалагичга кириб, қисилиб қолгани тўғрисида хабар келиб тушди.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш илмий марказига етиб боришди ва шифокорлар билан ҳамкорликда қизчанинг электр гўшт қиймалагичга кириб, қисилиб қолган қўлини махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олишди.






