АсосийJamiyat

​ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲОЖИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲИ ВАТАНГА ҚАЙТДИ

'​ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲОЖИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲИ ВАТАНГА ҚАЙТДИ'ning rasmi

Тошкент халқаро аэропортида зиёратчиларимизни Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда бошқа давлат ва жамоат вазирлик ва ташкилот вакиллари кутиб олдилар.

Мазкур рейсда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ҳаж зиёратини амалга оширган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари борлиги қувонарли ҳол албатта. Уларнинг юзларида порлаётган қувонч, кўзларидаги севинч ёшлари бизни жуда қувонтирди. Мутасадди ташкилотлар томонидан фаҳрийларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, зиёратларини соғ-саломат амалга оширганликлари учун чўпон кийдирилди ва алвона гуллар тақдим этилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Кўтаринки кайфиятда қайтган зиёратчиларимиз юқори савияда ташкил этилган шароитлардан миннатдорчиликларини билдирдилар.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8-24 сентябрь кунлари ҳожиларимизни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК самолётларида Жидда-Тошкент, Жидда-Бухоро, Жидда-Самарқанд, Жидда-Қарши, Жидда-Наманган, ҳамда Жидда-Урганч йўналишлари бўйича Ўзбекистонга олиб келиш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар