АсосийSavol-javob

“ОТАМНИНГ ЎРНИГА КИМ МАЪСУЛ?”

'“ОТАМНИНГ ЎРНИГА КИМ МАЪСУЛ?”'ning rasmi
  • Икки йил муқаддам отам инсультни ўтказиб, танасининг бир тарафи фалаж ҳолатга келиб қолган. Ўзи мустқил ҳаракатлана олмайди. Ҳозирда истиқомат қилаётган ҳовлимиз отамнинг номида. Яқинда шу уйни сотувга қўйдик. Айтинг-чи, уйнинг мулкдори мустақил ҳаракатланишга қодир бўлмаса, олди-сотди шартномасини қандай амалга ошириш мумкин?
  • Комил, Наманган вилояти
  • Бу ҳолатда олди-сотди шарномасини амалга ошириш вақти мулкдорнинг айни дамдаги ахволи ҳисобга олиниб, нотариус уйга чақирилади.Агар отангиз шартномани имзолай олмаса, унинг номидан у танлаган шахс (учинчи шахс) имзо чекиши мумкин. Бу ҳақда шартномани расмийлаштиришда нотариус томонидан қўшимча ёзувлар киритилиб,тушунча берилади.
  • Манба: «Sug'diyona» газетаси


    Бошқа янгиликлар