АсосийJamiyat

​САМАРҚАНДДА ИСЛОМ КАРИМОВ МАЖМУАСИГА ОЛИБ БОРАДИГАН ЯНГИ КЎПРИК ҚУРИЛДИ

'​САМАРҚАНДДА ИСЛОМ КАРИМОВ МАЖМУАСИГА ОЛИБ БОРАДИГАН ЯНГИ КЎПРИК ҚУРИЛДИ'ning rasmi

Самарқандда Шоҳи Зинда кўчасида йўловчилар учун замонавий кўприк барпо этилди.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб бунёд этилаётган меъморий мажмуа атрофида кенг миқёсдаги таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари якунига етмоқда.

Бунинг натижаси ўлароқ, қисқа муддат ичида Воҳид Абдуллаев ва Шоҳи Зинда кўчалари таниб бўлмас даражада ўзгарди. Мажмуани зиёрат қилишга қулайликлар яратиш учун бу ерда зинапоялар, айвон, автомобиль қўядиган жойлари қуриб битказилди, дея хабар беради “Самаркандский вестник”.

Биринчи Президентимиз хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаси Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги арафасида, 2018 йилнинг 30 январида очилиши кутилмоқда.

Бошқа янгиликлар