my5
all

Диққат марказда ўзбек киноси масалалари

ЖАМИЯТ 25.11.2013, 16:30
3120
Диққат марказда ўзбек киноси масалалари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, «Ўзбекино» Миллий агентлиги ҳамкорлигида кино ва кино маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
 
Унда депутатлар, кино арбоблари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, санъат йўналишидаги олий ўқув юртлари талаба-ёшлари иштирок этди. 
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси А.Маматов, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Ж.Қосимовлар иштирок этишди.
 
Бугун соҳага қаратилаётган доимий эътибор самарасида давлат ва нодавлат студиялари, кинотеатрлар, янги ташкилий тузилмалар фаолияти кенг йўлга қўйилди. Бу истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, миллий анъана ва қадриятларимиз, бой маънавий меросимиз, буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёти акс эттирилган асарларни томошабинларга тақдим этишда муҳим омил бўлмоқда.

Тадбирда халқимиз, айниқса, чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига оммавий кино намойиш этишни кенг йўлга қўйиш масаласида ўз ечимини кутаётган долзарб масалаларга эътибор қаратилди. Жумладан, ҳозирги кунда мулкчилик шакли турлича бўлган 240 дан ортиқ кинотеатрдан 112 тасида  кино намойиши мунтазам йўлга қўйилган. 
 
Халқимиз, айниқса, ёшларнинг тафаккури, маънавиятини юксалтиришда кино санъатининг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Аммо, айрим хусусий киностудияларда яратилаётган баъзи фильмларда майда  маиший мавзуларнинг устуворлиги, адабий тил меъёрларига риоя этмаслик, мазмунан саёзлик каби камчиликлар учрайди. 
 
Давра суҳбатида соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан атрофлича фикр алмашилди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° небольшая облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49