АсосийSavol-javob

«КАСАЛЛИК ВАРАҚАСИ ФАҚАТ ДАВЛАТ ШИФОХОНАЛАРИДА БЕРИЛАДИМИ?»

'«КАСАЛЛИК ВАРАҚАСИ ФАҚАТ ДАВЛАТ ШИФОХОНАЛАРИДА БЕРИЛАДИМИ?»'ning rasmi

— Ўғлим 1,5 ёшда, шамоллаб қолди. Уни ўзим истаган шифокорга кўрсатсам бўладими ёки фақат туман оилавий поликлиникасига мурожаат қилишим керакми? Хусусий шифохоналарнинг касаллик таътили тўғрисидаги маълумотномасини иш жойимга тақдим этишим мумкинми?

Малика, Сирдарё тумани

— Боланинг туғилганидан эътиборан қайд этилиб келинадиган касаллик варақаси, унинг яшаш жойи бўйича берилади. Шу боис, шифокор кўриги учун туман оилавий поликлиникасига мурожаат этганингиз маъқул. Бордию, бошқа шифокорга кўрсатмоқчи бўлсангиз, бу сизнинг ихтиёрингиз. Аммо у шифокор бола парвариши мақсадида сиз учун касаллик таътилини расмийлаштирмайди. Бу жараён яшаш манзили бўйича амалга оширилади. Бироқ айрим тармоқларнинг ўз ходимлари учун хизмат қиладиган шифохоналари мавжуд бўлиб, улар томонидан бериладиган маълумотномани иш жойига тақдим этиш мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар