АсосийJamiyat

ЎЗБЕКИСТОН МЬЯНМАГА ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИ ЮБОРАДИ

'ЎЗБЕКИСТОН МЬЯНМАГА ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИ ЮБОРАДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ҳукумати томонидан мьянмалик қочқинларнинг эҳтиёжлари учун уларга инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида хабар берган.

Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз расмий саҳифасида мамлакат ҳукумати Мьянмада юзага келаётган вазият ҳақидаги хабарларни ҳавотир билан қарши олгани тўғрисида расмий баёнот эълон қилди.

"Ўзбекистон ТИВ Мьянмада юзага келаётган вазият, хусусан, мамлакатдаги миллий озчиликни ташкил этувчи мусулмонларга кўрсатилаётган зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги хабарларни ташвиш билан қарши олди.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низоми, шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Низоми мақсад ва вазифаларига таянган ҳолда Ўзбекистон зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини қоралайди ва ирқи, ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий, туғилиши ёки бошқа ҳолатлар билан боғлиқ белгиларидан қатъий назар, ҳар бир инсон барча ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиши тарафдори эканлигини билдиради", — дейилади баёнотда.

    Бошқа янгиликлар