1

9-трамвай можароси қай тарзда ечим топди?

ЖАМИЯТ 26.11.2013, 10:52
9-трамвай можароси қай тарзда ечим топди?
[left]21 ноябр куни Darakchi.uz «9-трамвай можаролари: Ҳаддидан ошган ҳайдовчиларнинг нағмалари қачонгача давом этади?» сарлавҳали [url=https://darakchi.uz/article/223]мақола берган эди. 
 
Ушбу масала юзасидан албатта чора кўрилишини ваъда қилган “Тошшаҳартрансхизмат” уюшмаси “Тошэлектротранс” давлат компаниясининг “2-трамвай депоси” ДУК директор ўринбосари Абдуғани Қаҳҳоров бугун мазкур масала муаммосини қандай ечим топганлиги ва ҳайдовчига кўрилган чора юзасидан таҳририятимизга қўнғироқ қилди. 
 
“Бўлиб ўтган ҳолат юзасида мазкур рейс трамвай ҳайдовчиси билан жуда катта тушунтириш ишлари олиб борилди ва унга нисбатан ойлигидан 20 фоиз жарима, яъни қарийб 200 минг сўм ундириш чораси кўрилди. Ҳар шанба куни йиғилиш ўтказиб, депода мазкур масала, яъни ҳайдовчиларнинг муомала маданиятини муҳокама қилишга қарор қилдик. Шу ўринда яна бир масалани айтиб ўтишим ўринли деб ҳисоблайман, бугунги кунда трамвай ҳайдовчилари танқислиги сабабли эҳтимол шундай вазиятларнинг жуда кўп учраётганлигига сабаб бўлаётгандир”.
 
Хулоса ўрнида шаҳар транспортидан фойдаланувчи йўловчиларга бефарқлик билан бу каби маданиятсизликка қўл силтаб қўймасдан биргаликда курашиш зарурлигини таъкидлаб, бундай ҳолатларни қуйидаги ишонч телефонларига 233 54 86 қўнғироқ қилиб чек қўйиш зарурлигини ва фақат шундагина сезиларли натижага эришиш мумкинлигини таъкидлашни жоиз деб топдик.
 [/left]

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1