ОТА ФАРЗАНДИНИНГ АВТО МАШИНАСИНИ ИШОНЧ ҚОҒОЗИСИЗ БОШҚАРА ОЛАДИМИ?
Отада ўз ўғилларининг номидаги авто уловни бошқариши учун ишонч қоғози (доверенност) бўлиши шартми?
Р.Раҳмонов, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Ингичка қўрғони
Х.Сайдалиев, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи:
— Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 7-бандига асосан, транспорт воситасининг эгаси бўлмаган ҳолларда, умумий эгалик ҳуқуқини ёки тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи, эгалик қилишга ва фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлиши керак.





