Мунтазам равишда сувда сузиш машқлари юрак қон-томир тизими учун яхши фойда беради. Чунки сузишни бошлаганингиз заҳоти артериал қон босими меъёрига келади. Юрак мушаги чиниққанлиги боис унинг эластиклиги ортади.
Сув танани бўшаштириш хусусиятига эга бўлиб, мушакдаги спазмларни кетказади. Мия тин олиб, уйқу ва хотира яхшиланади. Сувга тушгач, барча ташвишларни унутасиз ва руҳий зўриқишлардан халос бўласиз.
Ҳовузда сузиш, айниқса, умуртқа поғонасида муаммолари бор беморларнинг севимли машғулотига айланиши лозим. Бу спорт тури умуртқа қийшайишининг одини олади ва бўғимлар билан боғлиқ артрит хасталикларини даволашда яхши самара беради.
Оздиради
Бир соат сувда сузиш нақд килокалориялардан халос этади. Машғулотларга мунтазам қатнаш натижасида моддалар алмашинуви яхшиланиб, ортиқча сантиметрлар ўз-ўзидан йўқола бошлайди.
Қандай қилиб дейсизми? Сузиш машқлари давомида танангиздаги барча мушаклар ишлайди. Мушаклар ҳаракатлангани сари ўсиб бораверади. Натижада ёғлар ҳисобига эмас, айнан мушаклар ҳисобига чиройли қоматга эга бўласиз.
Сузиш машғулотидан кейин қон айланиши яхшиланади, бундан ташқари, асосий юклама болдир ва оёқ кафтига тушгани учун веналарда йиғилиб қолган кон тарқала бошлайди.
Манба: «Sug'diyona» газетаси