АсосийSUG'DIYONA

"УЗУМЗОР" ПИРОГИ

'"УЗУМЗОР" ПИРОГИ'ning rasmi

Зарур масаллиқлар: 500 гр. қора узум, 400 гр. ун, 250 гр. шакар, 180 гр. сариёғ, 150 мл. сут,4 дона тухум, 1 дона лимон, 1 чой қошиқ хамирюмшатги, 1 гр. ванилин.

Тайёрланиши: 1. Узум мевасини доналарга ажратинг. Лимон пўстини қирғичдан ўтказинг.

2. Тухумни шакар билан кўпиртиринг. Хона ҳароратидаги сариёғ ва сутни навбатма-навбат қўшинг.

3. Ун, хамирюмшатгич, ванилин ва лимон қириндисини солиб, аралаштиринг ва 10 дақиқа қолдиринг.

4. Айлана шаклдаги қолипни сариёғ билан ёғлаб, хамирни солинг.

5. Ичига узум доналарини солинг-да, 180 даражада қиздирилган газ печига 45-50 дақиқага қўйинг. Пишгач, юзига қанд упаси сепинг.

12 кишилик

1 соату 20 дақиқа.

Бошқа янгиликлар