1

МХХ НИКОЛАЙ II ДАВРИНИНГ 900 ПРОБАЛИ 40 ТА ОЛТИН ТАНГАЛАРНИ СОТМОҚЧИ БЎЛГАНЛАРНИ ҚЎЛГА ОЛДИ

ЖИНОЯТ 18.09.2017, 14:05
МХХ НИКОЛАЙ II ДАВРИНИНГ  900 ПРОБАЛИ 40 ТА ОЛТИН ТАНГАЛАРНИ СОТМОҚЧИ БЎЛГАНЛАРНИ ҚЎЛГА ОЛДИ

Ўтказилган махсус операция давомида қиймати 10 рубл бўлган 36та олтин тангани 12,2 минг доллар эвазига сотишни режалаштирган Косон туманида яшовчи 35 ёшли Бобир Номатов ва 34 ёшли Қаршилик Фарход Махмудовлар қўлга олинган. Текширув вақтида уларнинг чўнтакларидан яна 4та ана шундай танга топилган.

"Экспертиза ўтказиш учун тангалар Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат пробир палатасига топширилган. Экспертиза 40 та танга 900 пробали олтиндан ясалганини ва уларнинг умумий оғирлиги 343,5 граммлигини ҳамда тангалар 1898 — 1903 йилларда ишлаб чиқарилганини кўрсатди", — деди муассаса вакили.

Ушбу иш юзасидан Қашқадарё вилоятининг Солиқ ва валюта жиноятлари бўлими жиноий иш қўзғатди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1