АсосийJamiyat

​ЎЗБЕКИСТОН МЬЯНМА ҚОЧҚИНЛАРИ УЧУН 14 ТУРДАН ЗИЁД ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА БОШҚА ЗАРУР МАҲСУЛОТЛАР ЮБОРДИ

'​ЎЗБЕКИСТОН МЬЯНМА ҚОЧҚИНЛАРИ УЧУН 14 ТУРДАН ЗИЁД ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА БОШҚА ЗАРУР МАҲСУЛОТЛАР ЮБОРДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Бангладеш Қизил ярим ой жамиятига роҳинжа қочқинлари учун инсонпарварлик ёрдами сифатида зарур маҳсулотларни топширди. Бангладеш Қизил ярим ой жамияти Мянманинг Ракхайн штатидан Бангладешга қочиб ўтган одамлар учун Ўзбекистондан юборилган энг катта инсонпарварлик ёрдамларидан бирини қабул қилиб олди.

Эҳтиёжга муҳтож 8 минг оиланинг ҳар бири (тахминан 50 минг киши) Ўзбекистондан юборилган 14 турдан зиёд озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар, жумладан, гуруч, шакар, ерёнғоқ, сут кукуни, печенье, чивинга қарши тўр, аёллар, эркаклар ва болалар учун кийим-кечаклар (сари, лунги, футболка), кўрпа-тўшак, оёқ кийимлари, асосий дори-дармон воситалари ва минерал сув билан таъминланди.

Ўзбекистон вакиллари ушбу зарур маҳсулотлар ва инсонпарварлик ёрдами Бангладеш Қизил ярим ой жамиятининг миллий бош қароргоҳида топширди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар