27.11.2013 16:26
«Кредит-Стандарт» банк фаолиятини тўхтатди
Марказий банк матбуот хизматида берилган расмий хабарга кўра, Очиқ акциядорлик тижорат банки “Кредит-Стандарт”га банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 53-моддаси ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига асосан амалдаги банк қонунчилиги талабларини бузганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан чақириб олинган.





