БОҚУВЧИСИ ЙЎҚ ПЕНСИОНЕРЛАРГА МОЛ-МУЛК СОЛИҒИДА ИМТИЁЗ БОРМИ?
Ёшим 78 да, ўзим ҳам кампирим ҳам нафақада, боқувчимиз йўқ. Бизларга жой мол-мулк солиғидан имтиёз борми?
Қаландар Матёқубов, Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани
Э.ГАДОЕВ, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси раис ўринбосари:
— Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 275-моддасига асосан, пенсионерларнинг мулкида бўлган мол-мулкнинг қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон ўлчами доирасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарорининг 19-иловасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш мақсадида солиқ солинмайдиган майдон умумий майдоннинг 60 кв.м ҳажмида белгиланган.