АсосийSavol-javob

«ОИЛАМ БУЗИЛИШИНИ ИСТАМАЙМАН...»

'«ОИЛАМ БУЗИЛИШИНИ ИСТАМАЙМАН...»'ning rasmi

-Турмуш қураётганимизда «ЗАГС»дан ўтиш учун барча ҳужжатларни топширганмиз. Тиббий кўриклардан ҳам ўтганмиз. Бироқ қайнотам «Аввал менинг синовимдан ўтади» деб, «ЗАГС»дан ўтишимизга қўймаган. Фарзандим туғилганида эса боламга ўзининг исмини фамилия қилиб берган. Ҳозир айрим сабабларга кўра ота уйимдаман. Шунга ҳам етти ой бўлди. Эрим билан муносабатларимиз яхши, оиламиз бузилишини истамаймиз. Аммо шароит... Хуллас, ўғлимнинг насабини ўзгартириш ва фарзандим учун уй-жой талаб қилишим мумкин-йўқми, шуни билмоқчи эдим. Келин бўлиб тушган хонадоним марҳум қайнонамнинг номида. Эримнинг уйидагилар «ЗАГСи бўлмагани учун уй талаб қилолмайди» дейишаяпти

Саида Мусаева, Тошкент шаҳри

-Вояга етмаган фарзанднинг насаби ота-онасининг хоҳиши ва розилиги билан ўзгартирилиши мумкин. Турар-жой масаласига келсак, қайнотангиз ўз эгалигидаги уйни ўз истаги бўйича сотиши, ҳадя қилиши, алмаштириши, вафотидан кейин фойдаланишлари учун васият қилиб қолдириши мумкин. Сиз ва фарзандингиз эса никоҳингиз қонуний рўйҳатдан ўтказилмаган бўлса-да, қайнотангиз томонидан ўз уйига ўғлининг оила аъзоси сифатида қабул қилинганлигингиз, сизда ушбу уйдан фойдаланиш ҳуқуқини юзага келтирган. Шу сабабдан мулкдорнинг розилиги мавжуд бўлмаган ҳолатда мулк жойлашган ҳудуддаги фуқаролик судига турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилаш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат этишингиз мумкин.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


    Бошқа янгиликлар