Ўзингизда кузги депрессияни ҳис қилсангиз, демак, нок ейишингиз лозим. Чунки нокнинг таркибидаги фойдали моддалар депрессияга қарши таъсир кўрсатади, унинг устига иммунитетни мустаҳкамлаб, организмнинг курашувчанлигини оширади. Унинг таркибидаги фруктоза ҳазми учун инсулин керак эмас. Шунинг учун бу мевани маълум миқдорда қандли диабет билан оғрувчи беморлар ҳам ейишлари мумкин. Сийдик йўли тоши касаллиги билан оғриган беморлар кунига икки дона нок ёки нокдан тайёрланган компот ичишлари зарур. Ундан ташқари, нок оғриқ қолдирувчи вазифасини ҳам бажаради. Камқонликда 1 дона нокни пўстлоғи ва уруғидан тозалаб, яхшилаб эзинг ва унга 2 ош қошиқ асал аралаштиринг.
Мумкин эмас: катта ёшли кишилар ушбу мевани эҳтиёт бўлиб ейишлари ёки нокни газ печида пишириб еганлари маъқул. Чунки унинг ҳазм бўлиши қийин. Нок асаб тизими касалликлари билан оғриганларга тавсия этилмайди. Оч қоринга асло нок еманг.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.