1

​СУРХОНДАРЁДАГИ МЕҲМОНХОНАДА ФОҲИШАХОНА ФОШ ЭТИЛДИ

ЖИНОЯТ 20.09.2017, 14:05
​СУРХОНДАРЁДАГИ МЕҲМОНХОНАДА ФОҲИШАХОНА ФОШ ЭТИЛДИ

Узун туманида ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, шу туманнинг “Баҳористон” маҳалласида жойлашган “Темирйўл” меҳмонхонаси кўздан кечирилади.

Меҳмонхона қоровули С.Х. ҳамда З.Х.ларга жинсий алоқа қилишлари учун меҳмонхонадан шароит яратиб берганлиги ва хизмат учун 49000 сўм пул олганлиги аниқланди. Ашёвий далил сифатида пуллар ҳужжатлаштириб олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Меҳмонхона қоровулига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1