Айтишларига бу куз меваси иситма туширувчи, тер ҳайдовчи таъсирга эга. Унинг 2 ош қошиғини 1 стакан сув ёки сутга майдалаб, 5-7 дақиқа қайнатиб ичиш зарур. Бу дамламани ичиш ҳам мумкин ёки томоқ, милк чайқашга ҳам фойдали. Айниқса, анжир юрак қон-томир касалликлари учун фойдали, у томирлардаги оғирликни енгиллатиб, бўшаштириб, уларни кенгайтиради. Қондаги тромбларнинг сурилишига ёрдам беради, қон ҳаракатини тезлаштиради. Енгил ич юмшатувчи таъсирга эга. Юрагингиз қаттиқ урганда 1-2 дона анжир есангиз, ўзингизга келасиз.
Мумкин эмас: қандли диабет ва подагра, шунингдек, ошқозон-ичак тизими ўткир шамоллаши билан оғриган беморолар ҳам бу мевани истеъмол қилмагани мақсага мувофик.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






