Айтишларига қараганда, бодом уйга бахт келтирар эмиш. Бодом танадан холестеринни ҳайдайди, танани тез қаришининг олдини олади. Таркибидаги А ва Е витаминлари эса ёшлик витамини ҳисобланиши билан биргаликда саратон касалликларига қарши восита ҳам ҳисобланади. Уйқунгиз яхши бўлмаса, овқат рационингизга, албатта, бодом қўшинг, у асабларни тинчлантиради, мияни фосфор билан бойитади. Буйракдаги қумни тозалайди, ошқозон яраси ва гастритга қарши восита саналади. Камқонликда 3-4 ой мобайнида бодом еб юриш тавсия этилади. Кунига 30-50 гр. бодом ейиш максадга мувофик.
Мумкин эмас: ортиқча вазнлилар бодомни камроқ истеъмол қилишлари зарур. Юрак касалликлари билан оғриган беморлар ҳам бодом ейишда эҳтиёт бўлишлари даркор. Ундан ташқари, яхши етилмаган бодом заҳарланишга олиб келиши ҳам мумкин.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






