Мияга ва белга қувват бўлган ёнғоқнинг фойдали жиҳатлари ниҳоятда бисёр. Ақлий меҳнат, спорт билан шуғулланувчилар, албатта, овқат рационларига ёнғоқ қушишлари тавсия этилади. Ундан ташқари, унинг таркиби йодга бой. Агар организмингизни витамин С билан туйинтиришни истасангиз, кунига 5 дона ёнғоқ истеъмол қилсангиз кифоя. Кунда истеъмол қилинган 2 дона ёнғоқ эса хотирангизни яхшилайди. Ёнғоқнинг ёнига майиз, асал ҳам қўшсангиз, улар биргаликда юрак мушакларини бақувватлаштиради, асал эса иммун тизимини мустаҳкамлайди. У яна мастопатия билан оғриган аёллар учун фойдали. Ёнғоқнинг ёғи теридаги яраларни тезроқ битишига ёрдам беради.
Мумкин эмас: аллергия, колит, энтероколит, нейродермит, экзема, псориаз ва бошқа тери касалликларида мумкин эмас. Ундан ташқари, ёнғоқни кўп истеъмол қилиш бош оғриқ, оғизда тошманинг пайдо бўлишига, бодомсимон безларнинг яллиғланишига олиб келиши мумкин.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.