​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЖАҲОН БАНКИ ПРЕЗИДЕНТИ ЖИМ ЁНГ КИМНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

ЖАМИЯТ 21.09.2017, 09:48
Теглар: Президент
​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЖАҲОН БАНКИ ПРЕЗИДЕНТИ ЖИМ ЁНГ КИМНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Ким билан учрашди.

Давлатимиз раҳбари Жаҳон банки Ўзбекистоннинг ишончли ва стратегик шериги эканини алоҳида таъкидлади, дея хабар қилади ЎзА мухбири.

Мазкур банк ва мамлакатимиз молия муассасалари ўртасида амалий мулоқотлар йўлга қўйилган. Бугунги кунда ўзаро ҳамкорлик энергетика, ирригация ва коммунал тармоқларни модернизация қилиш, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларини қамраб олган.

Ўтган йили қабул қилинган 2020 йилгача ҳамкорлик қўшма дастурига 27 та муҳим лойиҳа киритилган. Уларнинг умумий қиймати 4 миллиард доллардан иборат, шундан 3 миллиард доллари Жаҳон банки кредитларидир.

Учрашувда мамлакатимизда Маъмурий ислоҳотлар концепцияси қабул қилингани, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Халқаро валюта жамғармаси тавсиялари асосида валюта соҳасида бозор механизмлари жорий этилгани, савдодаги турли тўсиқлар олиб ташлангани, ишбилармонлик ва инвестиция муҳити янада яхшиланаётгани алоҳида таъкидланди.

Президентимиз ушбу ислоҳотларни амалга оширишда Жаҳон банкининг улкан тажрибаси қўл келиши, Ўзбекистон банк билан ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлади.

Мамлакатимизда самарали микромолиялаш тизимини жорий этиш, ирригация-дренаж ва йўл-транспорт инфратузилмаларини модернизация қилиш, агросаноат комплексини ривожлантириш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Жаҳон банки президенти Ўзбекистонда банк-молия тизимини такомиллаштириш, қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар бизнес ривожига хизмат қилишини таъкидлади.

Мулоқотда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар, истиқболли лойиҳалар муҳокама этилди.

Шарҳлар

Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Президент Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишади

08.08.2022, 11:02

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида бўлиб ўтган брифингда Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги иш жадвали ҳақида маълумот берилди. Маълум қилишича, давлат раҳбарининг жорий ҳафтадаги иш жадвалида Ўзбекистоннинг иқтисодий-ижтимоий...
Ўзбекистон Президенти Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда кенг кўламли халқаро ҳамкорликка чақирди

24.06.2022, 22:11

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 24 июнь куни “БРИКС плюс” форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1