1

​ЎЗБЕКИСТОН АҚШ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҚИЙМАТИ 2,6 МИЛЛИАРД ДОЛЛАРГА ТЕНГ БЎЛГАН КЕЛИШУВЛАР ИМЗОЛАДИ

ЖАМИЯТ 21.09.2017, 09:58
Теглар: Ўзбекистон, АҚШ
​ЎЗБЕКИСТОН АҚШ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҚИЙМАТИ 2,6 МИЛЛИАРД ДОЛЛАРГА ТЕНГ БЎЛГАН КЕЛИШУВЛАР ИМЗОЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи доирасида 20 сентябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон – АҚШ бизнес форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан Америка – Ўзбекистон савдо палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда АҚШнинг 100 дан ортиқ етакчи компанияси раҳбарлари иштирок этди. «General Electric», «Honeywell», «ExxonMobil», «CNH Industrial», «John Deere», «Coca-Cola», «Boeing», «Caterpillar», «City Group», «Visa», «AGCO», «Gilead Sciences» каби йирик корпорациялар шулар жумласидан.

Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси К.Лэмм, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.Аҳмадхўжаев ва бошқалар миқёси ва кун тартибига кўра йирик бўлган ушбу бизнес форум мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтиришга интилишининг тасдиғи эканини таъкидлади. Ўзбекистон – АҚШ иқтисодий шериклигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, унинг изчил ва барқарор ривожланишида томонларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Форум шўъбаларидаги музокараларда икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда қулай инвестициявий муҳитни шакллантириш ҳамда саноат, инфратузилма, туризм, фан ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш масалалари қизғин муҳокама қилинди.

Америкалик иштирокчилар Ўзбекистонда валютани тартибга солиш тизимига бозор механизмларини жорий қилиш, банк-молия тизимини мустаҳкамлаш, бизнеснинг солиқ юкини қисқартириш, инвесторлар учун, жумладан, мамлакатимизда ташкил этилган янги эркин иқтисодий зоналар доирасида қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳоладилар.

Бизнес форум иштирокчилари томонларни қизиқтирган аниқ инвестиция ва савдо лойиҳаларини муҳокама қилдилар, уларни амалга ошириш бўйича қўшма тадбирларни белгилаб олдилар.

Тадбир якунида АҚШ компаниялари билан умумий қиймати 2,6 миллиард долларга тенг бўлган йирик ҳужжатлар тўплами, жумладан, «General Electric» ва «Honeywell» корпорациялари билан нефть-газ ва нефть-кимё соҳаларида, «CNH Industrial», «John Deere» ва «Caterpillar» компаниялари билан машинасозлик соҳасида, «OSI Systems» ва «Lutron» компаниялари билан электротехника соҳасида, «Boeing» компанияси билан фуқаро авиацияси соҳасида истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди. Бу ҳақда ЎзА махсус мухбири хабар қилди.

Шарҳлар

АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо бўлиши ҳақидаги резолюцияни блоклади

19.04.2024, 17:02

Қўшма Штатлар Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш резолюциясини блоклади. Давлатлар ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида вето ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.Ҳужжатни Хавфсизлик...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1