Facebook Мексикадаги зилзиладан жабрланганлар учун Қизил хоч бўлимига 1 миллион доллар хайрия қилади, бу ҳақда ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг хабар берди.
“Facebook Мексиканинг Қизил Хоч бўлимига ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун 1 миллион доллар хайрия қилади”, — деб ёзади Цукерберг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.
Сўнгги маълумотларга кўра, сешанба куни Мексикада содир бўлган 7,1 магнитудали зилзилада 230 киши ҳалок бўлган.






