1

​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ FACEBOOK'ДАГИ САҲИФАСИГА РАСМИЙ МАҚОМ БЕРИЛАДИ

ЖАМИЯТ 21.09.2017, 14:11
​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ FACEBOOK'ДАГИ САҲИФАСИГА РАСМИЙ МАҚОМ БЕРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси ҳукумат топшириғи асосида Калифорния штатидаги "Кремний водийси"да бўлиб, бу ерда фаолият кўрсатувчи жаҳоннинг нуфузли IТ-компаниялари билан ҳамкорлик юзасидан музокаралар олиб борди, дея хабар берилади вазирликнинг расмий сайтида .

"Кремний водийси"даги яна бир муваффақиятли учрашувлардан бири Facebook компаниясининг бош қароргоҳида бўлиб ўтди. Компанияни иқтисодий ривожлантириш бўйича раҳбари Клейр Деви иштирокидаги муҳокамаларда Facebook вакилларининг Ўзбекистондаги IТ-тадбирларида иштирок этиши, шу билан бирга, турли йўналишларда, жумладан тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, стартапларни амалга ошириш каби ижтимоий лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш режалари муҳокама қилинди.Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Facebook тармоғидаги саҳифасига расмий мақом бериш бўйича ҳам келишиб олинди. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқдаги давлат хизматчиларининг саҳифаларини қўллаб-қувватлаш ва оммалаштириш чораларини кўриш юзасидан ҳамкорлик ўрнатилиши белгилаб олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1